• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Яқин Шарқдан кетиш чиптаси 350 минг долларгача қимматлашди


Яқин Шарқдаги ҳарбий кескинлик фонида бадавлат шахслар ва юқори мартабали раҳбарлар минтақани тарк этиш учун хусусий самолётларга юз минглаб доллар сарфламоқда. Бу ҳақда Semafor нашри хабар берди. 

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий кампанияси ҳамда бу мамлакатнинг жавоб зарбалари оқибатида минтақадаги энг йирик Дубай аэропорти ёпилди ва Ар-Риёд асосий эвакуация хабига айланди. Саудия Арабистони пойтахтида жойлашган аэропорт минтақада ёпилмаган кам сонли ҳаво портларидан бири бўлиб турибди, шу боис Форс кўрфази мамлакатларидан бой одамлар ва юқори мартабали раҳбарларни эвакуация қилиш учун асосий йўналишга айланди.

Манбаларга кўра, хусусий қўриқлаш компаниялари Дубайдан (БАА) одамларни Ар-Риёдга ташиш учун йўлтанламас машиналарга буюртма бермоқда. Бундай саёҳат 10 соат давом этади. Улар Ар-Риёддан хусусий самолётларни ёллаб, одамларни минтақадан олиб кетишмоқда. Ар-Риёддан Европага шахсий самолётларда учиш нархи ҳозир 350 минг долларга етган, дейилади хабарда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *