• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Эрон олий раҳбарининг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиёнга мактуб йўллади.

Мактубда Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ-ул-узмо Саййид Али Хоманаийнинг шаҳодати муносабати билан ҳамдардлик билдирилган.

Ушбу мактубда, жумладан, қуйидагилар келтирилган:

«Эрон Ислом Республикаси Олий диний раҳбари Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий Ҳазрати Олийлари ва унинг оила аъзолари вафот этгани тўғрисидаги нохуш хабар қалбларимизни қаттиқ изтиробга солди.

У зот ўзининг кўп йиллик самарали фаолияти давомида Эрон давлатчилигини мустаҳкамлаш, жамият барқарорлиги ва миллий қадриятларни асраб-авайлаш йўлида катта хизматлар қилди.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган ул зотнинг ёрқин хотираси қалбларимизда доимий сақланиб колади.

Ушбу мусибатли ва оғир дамларда Сиз, Жаноби Олийларига ва дўст Эрон халқига самимий ҳамдардик изҳор этамиз. Қодир Аллоҳдан марҳумларнинг руҳини ўз раҳматига олишини, оила аъзолари ва барча яқинларига бардамлик ва сабри жамил ато этишни сўраб қоламиз», – дея ўз қайғусини билдирган Ўзбекистон етакчиси.

Мактуб матни Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий сайтида эълон қилинди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *