• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Аёллар жамоаси муваффақияти ва 17 та медаль. Ўзбекистон боксчилари «Странджа кубоги»да етакчиликни қайтариб олди


Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 23 февралдан 1 мартгача Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган 77-халқаро «Странджа кубоги» турнирида умумжамоа ҳисобида энг яхши натижани қайд этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Жамоа мусобақада жами 17 та медаль — 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди. Эркаклар жамоаси ҳиссасига 9 та, аёллар жамоаси ҳиссасига 8 та мукофот тўғри келди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни Қозоғистон терма жамоаси (4 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза), учинчи ўринни эса Украина жамоаси (3 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза) эгаллади.

Турнир медаллар жадвали

«Бокс бўйича кичик жаҳон чемпионати» деб аталадиган мазкур мусобақага Ўзбекистон 30 нафар спортчини йўллади. Улардан 11 нафари ярим финалга чиқди, 7 нафари эса финалга йўлланма олди.

Аёллар терма жамоасига бош мураббий Элшод Расулов, эркаклар жамоасига эса Тўлқин Қиличев раҳбарлик қилди.

Жамоалар таркибиЖамоалар таркиби

Ўзбекистон бокс федерацияси қайд этишича, аёллар жамоаси учун бу натижа «тарихий воқеликка» айланди.

«Ҳа, эркаклар жамоаси учун расмий мусобақалар ва халқаро турнирларда етакчилик қилиш одатий ҳолга айланган. Бироқ, аёллар терма жамоаси бундай улкан мусобақада биринчи бор шундай натижа қайд этиши. Тўғри, Беларус, Сербиядаги кичик турнирлар ва U-22 тоифада Осиёда ҳам етакчи бўлишган эди. Аммо „Странджа“ бу бошқа даража», — деб ёзди федерация матбуот котиби Аҳмадбек Эшматов.

Олтин медаль соҳиблари:

  • Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг);
  • Акмалжон Исроилов (-85 кг);
  • Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг);
  • Сабина Бобоқулова (-48 кг);
  • Нигина Ўктамова (-57 кг);
  • Навбаҳор Ҳамидова (-65 кг);
  • Азиза Зокирова (-75 кг).

Кумуш медаль соҳиблари:

  • Жавоҳир Умматалиев (-80 кг);
  • Озодбек Алиев (+90 кг);
  • Феруза Казакова (-51 кг);
  • Олтиной Сотимбоева (+90 кг).

Бронза медаль соҳиблари:

  • Асилбек Жалилов (-50 кг);
  • Шавкатжон Болтаев (-70 кг);
  • Норбек Абдуллаев (-85 кг);
  • Самир Собиров (-90 кг);
  • Фарзона Фозилова (-48 кг);3
  • Рухшона Парпиева (-80 кг).

Турнир финали ва тақдирлаш маросими (видео).

2025 йилда Ўзбекистон терма жамоаси беш йил ичида илк бор «Странджа кубоги»да биринчи ўринни эгаллай олмади. Шу билан бирга, Қозоғистон билан бир хил — 5 тадан олтин медаль қўлга киритган. Бундан олдин спортчилар кетма-кет йиллар давомида медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллаб келган.

2024 йилда миллий жамоа турнирга 23 нафар боксчини жалб этган ва 14 та медаль (6 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза) қўлга киритган. 2023 йилда 31 нафар боксчи 18 та медаль (7−5−6), 2022 йилда эса 8 нафар спортчи 7 та медаль (6−0−1) соҳиби бўлган.

Фото

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги

бокс, болгария, странджа кубоги



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *