• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Энди иловалар орқали банк карталарига пул ўтказилганда ўтказма мақсадини кўрсатиш керак бўлади


Марказий банк P2P (банк карталаридан банк картасига) ўтказмаларини амалга оширишда ўтказма мақсадини кўрсатиш талабини қўймоқда.

Маълум қилинишича, регулятор тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига бу борада тегишли кўрсатма хатини жўнатган.

Унга кўра, энди фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда 16 турдаги ўтказма мақсадларидан бирини танлаши керак бўлади.

Spot’нинг регулятор расмийсига таяниб ёзишича, маълум қилишича, «фойдаланувчи томонидан киритилган маълумотлар (яъни истеъмолчи мақсади, -таҳр.) фақат мобил илова фаолияти доирасида қайта ишланади ва учинчи шахсларга узатилмайди». Расмий, шунингдек, бу талаб «хизмат ишини такомиллаштириш ва транзакцияларнинг тўғри қайта ишланишини таъминлашга қаратилгани»ни таъкидлаган.

Бу функция айрим иловаларда аллақачон ишга туширилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *