• Сб. Мар 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ИИҚК ўз вазифаларини янги раҳбарияти билан узлуксиз давом эттираётганини билдирди


Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот котиби ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари Сардор Наиний АҚШ ва Исроилга қарши ҳужумлар давом этишини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўз вазифаларини ташкилотнинг янги раҳбарияти бошчилигида қатъият билан давом эттиради. Бу жараёнда ҳеч қандай танаффус бўлмайди ва хавотирга ўрин йўқ.

Наинийнинг сўзларига кўра, қўшинлар қўмондонлари, вилоятлардаги корпус бўлинмалари ва жанговар қисмлар ўз операция ҳудудларида мустақил равишда ҳаракат қилиш имкониятига эга.

У, шунингдек, ҳалок бўлган қўмондон Муҳаммад Покпурнинг сафдошлари ва корпус аъзолари Эрон душманларига «ўрнак бўладиган ва оғир мағлубият» етказмагунча курашни давом эттиришини айтди.

«Душман узлуксиз ва ибратли ҳужумларни кутиши керак. АҚШ ва Исроил учун жаҳаннам эшиклари кун сайин янада кенг очилади», – деди у.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *