Ўзбекистон президенти қарори билан ҳар бир ҳудуддан икки нафардан — жами 28 нафар хотин-қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.
Улар «мамлакатда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзининг иқтидори, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётгани, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб, юрт равнақи йўлида бор куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётгани учун» рағбатлантирилди.
Мукофот совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (20 млн 600 минг сўм) пул мукофоти берилади.
Совриндорлар рўйхати
- Сатниязова Индира Қанияз қизи — Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
- Эримбатова Дилноза Нурулла қизи — Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич магистранти (Қорақалпоғистон Республикаси)
- Умурзоқова Мохларой Мухторжон қизи — Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)
- Абдуқахорова Муслимахон Мирзабахром қизи — Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)
- Эргашова Меҳринисо Ҳусниддин қизи — Бухоро давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Бухоро вилояти)
- Файзуллаева Вазира Хамидовна — Бухоро давлат тиббиёт институтининг 1-босқич магистранти (Бухоро вилояти)
- Турсунова Висола Беҳзодовна — Жиззах давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
- Жўрабоева Муҳсина Ориф қизи — Ўзбекистон Миллий университетининг табиий география кафедраси кабинет мудири (Жиззах вилояти)
- Муродова Маржона Шухрат қизи — Божхона институтининг халқаро ҳамкорлик бўлими инспектори (Қашқадарё вилояти)
- Амирова Латофат Баҳром қизи — Эркин ижодкор, шоира (Қашқадарё вилояти)
- Қудратова Машхура Фазлиддин қизи — Навоий шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Навоий вилояти)
- Ҳайдарова Лазиза Набижон қизи — Навоий давлат университетининг 2-босқич талабаси (Навоий вилояти)
- Эргашова Хушнозаой Тохиржон қизи — М.Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли балет артисти (Наманган вилояти)
- Исмоилова Гулшаной Шуҳрат қизи — Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси (Наманган вилояти)
- Мамедова Амалия Парвизовна — Самарқанд шаҳридаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Самарқанд вилояти)
- Тоҳирова Моҳигул Умир қизи — Самарқанд давлат университетининг амалий психология кафедраси ассистенти (Самарқанд вилояти)
- Мингбоева Зулхаё Улуғбек қизи — Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти)
- Махмудова Олимахон Юсуфжон қизи — Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Сирдарё вилояти бўлими созандаси (Сирдарё вилояти)
- Иброгимова Нодира Журабековна — Тошкент шаҳридаги «Shkola 21» нодавлат таълим муассасаси лойиҳа раҳбари (Сурхондарё вилояти)
- Шокирова Гулҳайё Ўктам қизи — Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 1-босқич магистранти (Сурхондарё вилояти)
- Уралова Гулҳаё Баходир қизи — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти 2-босқич таянч докторанти (Тошкент вилояти)
- Холмухамедова Паризод Жасурбек қизи — Юқори Чирчиқ туманидаги 24-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бадиий каштачилик ўқитувчиси (Тошкент вилояти)
- Жўрабоева Дилафрузхон Сардоржон қизи — Халқаро фрилансерлик платформалари фрилансери (Фарғона вилояти)
- Собирова Дилафрўз Салоҳиддин қизи — Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти)
- Қуронбоева Мохинур Одилбек қизи — Урганч давлат тиббиёт институтининг катта ўқитувчиси (Хоразм вилояти)
- Дўсметова Шаҳзода Дўсмет қизи — Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Хоразм вилояти бўлими мақом хонандаси (Хоразм вилояти)
- Саранцева Анастасия Олеговна — Мирзо Улуғбек туманидаги 208-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)
- Мавлонова Севинч Санжар қизи — «Янги Ўзбекистон» университетининг 2-босқич талабаси (Тошкент шаҳри).
