• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бахтиёр Саидов ва Эрон ТИВ раҳбари минтақадаги вазиятни муҳокама қилди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари Саййид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бахтиёр Саидов сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга ҳамдардлигини билдирди.

Хабарга кўра, томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилган ва ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.

«Барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл билан — мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги қатъий ва изчил позициямизни яна бир бор тасдиқладик», — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *