Бугун, 3 март куни Россиянинг Сочи шаҳри ва унинг атрофида қаторасига икки марта зилзила содир бўлди.
Биринчи ер силкиниши маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:09 да қайд этилди. Унинг магнитудаси 4,3 баллни ташкил этди.
Иккинчи зилзила орадан салкам икки соат ўтиб содир бўлди, магнитудаси — 4,4 балл.
Зилзила ўчоғи Қора денгизда, Сочи соҳилларидан тахминан 23-27 км узоқликда жойлашган.
Шаҳарнинг барча туманларида, айниқса кўп қаватли биноларда тебранишлар аниқ сезилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, уйларда қисман мебеллар ва қандиллар тебранган.
Шаҳар мэри Андрей Прошуниннинг маълум қилишича, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ. Инфратузилма объектлари одатдаги тартибда ишламоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Кавказ тоғлари каби ёш тоғ тизимлари учун бундай сейсмик фаоллик табиий ҳол ҳисобланади.