• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Али Хоманаийнинг ўғли Эроннинг янги Олий раҳбари этиб сайлангани айтилмоқда


Эрон Экспертлар кенгаши (Оятуллоҳлар кенгаши) марҳум Олий раҳбар Саййид Али Хоманаийнинг ўғли Мужтаба Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳбари этиб сайлади. Бу ҳақда Iran International ва бошқа халқаро нашрлар хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Мужтаба Хоманаийнинг ушбу лавозимга сайланиши Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК)нинг кучли босими остида амалга ошган.

Эслатиб ўтамиз, янги раҳбар сайлангунига қадар, бир неча кун давомида Алиризо Арафий Олий раҳбар вазифасини вақтинча бажариб турди.

Ҳозирча Эроннинг расмий давлат агентликлари (хусусан, IRNA ёки Mehr) бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ».



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *