• Вт. Мар 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қатарда Эрон билан алоқадор жосуслар ва қўпорувчилар қўлга олинди


Қатар давлат хавфсизлик хизмати Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) билан алоқадорликда гумон қилинган иккита гуруҳ аъзоларини ҳибсга олди. Бу ҳақда Qatar News Agency (QNA) давлат ахборот агентлиги маълум қилди.

Кузатув ва қидирув ишлари натижасида жами 10 киши қўлга олинган.

Улардан етти нафари Қатардаги муҳим ва ҳарбий объектлар ҳақида маълумот тўплаш, яъни жосуслик қилишда айбланмоқда. Қолган уч нафари дронлардан фойдаланган ҳолда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишга тайёргарлик кўрган.

Гумонланувчиларнинг ёнидан махсус алоқа воситалари, технологик ускуналар ҳамда муҳим иншоотларнинг аниқ координаталари ва жойлашув хариталари топилган. Тергов жараёнида ҳибсга олинганларнинг барчаси ИИҚК билан алоқасини ва ўзларига юклатилган топшириқларни тан олган.

Ушбу ҳибсга олишлар Эрон ва унинг қўшнилари ўртасидаги кескинлик кучайган, хусусан, Қатар ҳаво ҳудудида Эрон дронлари ва ракеталари уриб туширилганидан сўнг амалга оширилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *