Навоий вилоятининг Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.

Ҳодиса 22 февраль куни юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга қувиб ўтиш қоидаларини бузиш сабаб бўлган.

Навоий вилояти ИИБ маълум қилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро воқеа жойида, яна икки киши эса шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.