Янги флагман смартфонлар тўплами илғор технологияларни TECNOнинг инновацион AI-алгоритмлари билан уйғунлаштириб, суратга олиш сифатини янада оширади.
AI кўмагида кўпроқ ёрқин суратлар тажрибаси
CAMON 50 Pro смартфони 50 MP Sony LYTIA 700C Ultra Night камераси билан жиҳозланган бўлиб, у ҳатто кам ёруғлик шароитида ҳам аниқ ва сифатли суратлар олиш имконини беради. Шунингдек, унда 3 карра зумга эга, 70 мм фокус масофали 50 MP телефото линза мавжуд бўлиб, айниқса портрет суратлар учун жуда мос келади. Шунингдек, 8MP кенг бурчакли линза ҳам мавжуд. Ушбу камера тизими бетакрор яқин масофалар, ёҳуд стадион суратлари учун жуда мос келади — 60х рақамлаштирилган зум ҳар бир детални суратга олади. 32MP модул селфилар учун жавоб беради.
CAMON 50 ҳам шунга ўхшаш 50MP асосий камера, 8MP кенг бурчакли линза ва 32MP олд камерага эга. Иккала модель ҳам оптик тасвирни барқарорлаштиради.
AI RAW 2.0 тасвирни қайта ишлаш механизми ушбу линзаларни қўллаб-қувватлайди ва юқори тасвир сифатига эришади. Super-Zoom FlashSnap технологияси телефото линзасидан фойдаланиб, ҳатто узоқ масофаларда ҳам динамик саҳналарни юқори тезликда суратга олади. AI Auto Zoom мукаммал композицияни яратиш учун объектларни узлуксиз танийди ва кесади.
AI ҳар бир кун учун
CAMON 50 серияси саноатда биринчи бўлиб AI Art Gallery функциясини тақдим этади, бу ҳар қандай тасвирни машҳур санъат асарларига ўхшатиб яратиш имконини беради. У ўтмиш ва ҳозирги даврнинг турли хил бадиий услубларидан фойдаланадиган Dream Scape моделига асосланган. Фойдаланувчилар учун қўшимча имкониятлар:
Live Photo – суратга тушиш жараёнидан бир неча лаҳза олдин ва кейинни ёзиб олади ва қисқа GIF яратади.
AI 3D PhotoSpace – фотосурат ёки тасвирга фазовий чуқурлик иллюзиясини қўшади.
AI LightMaster 2.0 – бир марта босиш орқали кераксиз ёрқинлик ва сояларни йўқ қилади.

Янги TECNO смартфонларидаги сунъий интеллект имкониятлари фоторасмни қайта ишлаш доирасидан анча кенг. AI Key — бу оддий смартфонни таҳлил ва таҳрир воситасига айлантирувчи бутун бошли функциялар тўпламидир. FlashMemo функцияси мураккаб матнни тушунишга ёрдам беради, AI Writing 2.0 эса ижтимоий тармоқлардаги суратларингиз учун ёрқин ва жозибадор изоҳни ўзи таклиф қилади.
Ҳар қандай сценарийга тайёр
CAMON 50 Pro ва CAMON 50 смартфонлари MediaTek Helio G200 процессори асосида ишлайди. Ҳар икки модель 6.78” ўлчамли, 1,5К аниқлик ва 144 Gs янгиланиш частотасига эга ёрқин AMOLED дисплей билан жиҳозланган. Асосий версияда экран текис, Pro моделида эса эгри шаклда. Корпус IP68/IP69/IP69K стандартлари бўйича сув ва чангдан ишончли ҳимояланган.
6500 mA·соат сиғимга эга аккумулятор билан смартфонлар икки кунгача зарядсиз ишлай олади. 45 Вт гача қувватга эга Super Charge тезкор зарядлаш эса энергияни қисқа вақт ичида тиклайди. Кўп саёҳат қилувчилар учун янги моделларда FreeLink функцияси ҳам мавжуд — Bluetooth Long Range орқали тармоққа уланмасдан қўнғироқ қилиш ва хабар юбориш мумкин.
“CAMON 50 линиясидаги смартфонлар кундалик ҳаётингизда ишончли таянч бўлиши учун ишлаб чиқилган”, — дея таъкидлади TECNO бош директори Жек Гуо. “Бу ерда сунъий интеллект шунчаки безак эмас, у ёрдам бериш учун яратилган: маълумотни эслаб қолиш, суратларни қайта ишлаш ёки смартфон билан мулоқотни янада қулай қилиш. Биз AI билан ишлаш жараёнини интуитив ва қулай қилишга ҳаракат қилдик.”
CAMON 50 Pro ва CAMON 50 смартфонлари қора, кулранг ва яшил рангларда тақдим этилган. Ҳар икки модель 8/256 ГБ хотира конфигурациясида мавжуд.
Бундан ташқари савдога катта модель — CAMON 50 Ultra 5G чиқади. Смартфон 50 MP селфи-камера ва янада кучли MediaTek Dimensity 7400 Ultimate процессорига эга. Қолган техник хусусиятлари CAMON 50 Pro моделига ўхшаш.
TECNO ҳақида:
TECNO — дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритаётган смартфонлар ва ақлли қурилмалар бренди. TECNO’нинг миссияси — инновацияларни жорий этиш ва технологик ютуқларга эришиш орқали бутун дунё истеъмолчиларига ҳаёт учун мувозанатли технологияларни таклиф этишдир.
Бренд ассортиментига смартфонлар, тақиладиган смарт қурилмалар, ноутбук ва планшетлар, интеллектуал ўйин қурилмалари ҳамда ақлли уй учун маҳсулотлар киради. “Stop At Nothing” шиори асосида TECNO сунъий интеллектга таянган энг сўнгги технологияларни ишлаб чиқади.
