Мўмин Олимович Амонов Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти ҳокимлиги.

Мўмин Амонов 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Айни пайтга қадар у Бухоро шаҳри ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Амонов янги лавозимда 2023 йил апрелидан буён ишлаб келаётган Алишер Файзиллоев ўрнини эгаллади.