• Пн. Апр 13th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳурмуз бўғози орқали нефт ташиш тўхтаб қолди


Яқин Шарқдаги ҳарбий эскалация оқибатида дунёдаги энг муҳим сув йўлларидан бири бўлган Ҳурмуз бўғози амалда блоклаб қўйилди. CNN телеканали S&P Global Commodities at Sea маълумотлари асосида хабар беришича, ўтган чоршанба куни бирорта ҳам нефт танкери ушбу бўғоздан ўтмади.

Танкерлар нафақат бўғозга кира олмаяпти, балки ундан чиқиб кетишда ҳам жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Суюлтирилган табиий газ ташувчи кемалар якшанба кунидан бери бўғоз орқали ҳаракатлангани йўқ.

Эрон ва АҚШ-Исроил ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар, хусусан, Кувайтдаги авиабазага берилган зарбалар ва Эроннинг денгиз йўлларини назорат қилиш ҳаракатлари вазиятни кескинлаштирган.

Ҳурмуз бўғози — дунёда истеъмол қилинадиган нефтнинг тахминан 20 фоизи ўтадиган стратегик йўлакдир. Унинг ёпилиши глобал энергия бозорида нархларнинг кескин кўтарилишига ва ёқилғи инқирозига сабаб бўлиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *