Тошкент шаҳрида вояга етмаган шахс бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этган ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаровнинг оиласига пойтахтдан хонадон берилди.
ИИВ раҳбарияти иштирокида ўтказилган йиғилишда марҳум инспекторнинг отасига “Жасорат” медали тантанали равишда топширилди. Унда ходимнинг онаси, хотини ва болалари ҳам иштирок этган.
Шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати инспектори, марҳум кичик сержант Эшназаров Ҳосилбек Бекназар ўғли 3 март куни “Жасорат” медали билан мукофотланганди.