• Пн. Апр 13th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Журналистлар уюшмаси раҳбари ўзгарди


Шуҳрат Ориф Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Маълумот учун, Шуҳрат Ориф — 1981 йили Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида туғилган.

Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

“Мен асли одаммас, ёр эдим”, “Шом товуши” китоблари нашр этилган.

15-Халқаро туркий шеърият фестивали иштирокчиси (Туркия, 2022 йил). “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Тайинловга қадар Бизнесни ривожлантириш банки матбуот хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Холмурод Салимов Уюшма раиси биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган. У Олим Ўсаров администрацияга ўтгандан кейин в.б. сифатида ишлаб келаётган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *