• Пн. Апр 13th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШга ракеталар захирасини тўлдириш учун 11 млрд доллар керак


АҚШ Мудофаа вазирлиги Конгрессдан ракеталар захирасини қайта тўлдириш учун 11 млрд доллар ажратишни сўради. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар қилди.

Нашр маълумотига кўра, АҚШнинг Эронга қарши «Epic Fury» («Эпик ғазаб») деб номланган ҳарбий амалиётининг дастлабки тўрт куни тахминан 11 млрд долларга тушган.

Хабарда айтилишича, Пентагон мутахассислари сўнгги ҳарбий ҳаракатлар давомида сарфланган ракета арсеналини тиклаш бўйича таклифлар тайёрламоқда.

Таҳлилларга кўра, Конгрессдан фавқулодда маблағ ажратиш сўралиши мумкин. Бу маблағлар асосан қуйидаги қурол тизимларини харид қилишга йўналтирилади:

  • Patriot ҳаво мудофаа ракета мажмуаси
  • Tomahawk қанотли ракеталари
  • THAAD ракетага қарши мудофаа тизими

Бу қуроллар АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши қўшма ҳарбий амалиёти бошланганидан бери катта миқдорда ишлатилгани айтилмоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда ўрта ва йирик калибрли ўқ-дорилар захираси катта эканини, аммо улар ҳали керакли даражага етмаганини билдирган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *