Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда бирлашма матбуот хизмати хабар қилди.
Унинг ўрнига Одилжон Тожиев бошқарув раиси этиб тайинланди.
Одилжон Тожиев 1984 йил 11 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йили Тошкент ислом университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатаси Спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари сифатида кўп йиллар иш олиб борган.
Ҳозирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси ҳисобланади.
