• Пн. Апр 13th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

 Яқин Шарқдаги можаро фонида нефть нархи ошишда давом этяпти


Жаҳон бозорида Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 87 доллардан ошди. Бу 2024 йил июль ойидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда ICE Futures (Лондон биржаси) маълумотларига таяниб ОАВ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳафта бошидан бери Brent нефти тахминан 18 фоизга қимматлашган. Фақат 2 март кунининг ўзида нархлар 13 фоизга ўсган, бу эса Украинадаги уруш бошланганидан бери кузатилган энг тез ўсиш суръатларидан бири ҳисобланади.

Мутахассислар бу ўсишни Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро билан боғламоқда. АҚШ ва Исроил 28 феврал куни Эрон ҳудудига зарбалар берган, Теҳрон эса жавоб тариқасида минтақадаги бир қатор объектларга ҳужум қилган.

Шу билан бирга, Эрон Ҳурмуз бўғозини назоратга олганини маълум қилди. Бу йўл дунё нефть савдосининг муҳим қисми ўтадиган асосий денгиз йўлакларидан бири ҳисобланади.

Таҳлилчиларга кўра, агар Ҳурмуз бўғозидаги вазият узоқ вақт барқарорлашмаса, Brent нефти нархи 100 доллардан ҳам ошиб кетиши мумкин. Бироқ Goldman Sachs банки ҳозирча иккинчи чоракда нефть фьючерсларининг ўртача нархи 76 доллар атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.

Яқин Шарқдаги можаро фонида Россиянинг Urals маркали нефти ҳам қимматлашди. Ҳафта бошида унинг нархи 49 доллардан ошди, бу эса 2024 йил ноябридан бери биринчи марта кузатилмоқда.

Экспертлар фикрича, Яқин Шарқдаги вазият давом этса, жаҳон энергетика бозорида нархлар яна ўзгариши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *