Ўзбекистон янги ўқув йилидан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 карра оширилиб, 4 мингга етказилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросимида маълум қилди.
Шунингдек, Топ 300 таликдаги олийгоҳлар билан қўшма таълим асосида магистратура босқичида таълим олаётган талаба-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилиши маълум қилинди
Эндиликда ҳар йили хотин-қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш учун камида 10 та йўналиш бўйича стартап танловлари ўтказилади. Бунда ҳар бир йўналиш ғолибига Инновация жамғармасидан 500 миллион сўмгача грант берилади.
Мактабнинг 11-синфини битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.
Маросимда олийгоҳда ўқиётган қизларнинг сони 904 мингдан ошиб, жами талабаларнинг 54 фоизини ташкил этаётгани таъкидланди. Ўтган йили 60 нафар қиз дунёдаги энг нуфузли олийгоҳларга ўқишга кирган.
Стажёр-тадқиқотчилар ва докторантурада таҳсил олаётганларнинг 8,5 минг нафари, яъни 61 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
