Шухратжон Орипов Орип ўғли Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Бу қарор Журналистлар уюшмаси бошқарувининг йиғилишида қабул қилинган. Шухратжон Орипов айни вақтда Бизнесни ривожлантириш банки матбуот котиби лавозимида ишлаб келмоқда. У асосий ишидан ажралмаган ҳолда бу вазифани бажаради
Шуҳрат Орипов меҳнат фаолиятини 1999 йилда журналист сифатида бошлаган. У бир қанча газеталарда фаолият юритган.
Кейинчалик давлат ва жамоат ташкилотларида (Республика Маънавият ва маърифат марказида), шунингдек, ЎзЛиДеп тизимида ахборот сиёсати ва матбуот хизмати йўналишларида фаолият олиб борган.
Тайинловгача Холмурод Салимов уюшма раиси вазифасини бажариб келаётганди.