Бирлашган Араб Амирликлари ўз ҳудудида сақланаётган Эроннинг миллиардлаб долларлик активларини музлатиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрга кўра, агар бу қарор қабул қилинса, у Теҳроннинг энг муҳим иқтисодий манбаларидан бирига зарба бериши мумкин.
Мутахассислар фикрича, БАА томонидан бундай чора кўрилиши Эроннинг хорижий валютага киришини ва халқаро савдо тармоқларидан фойдаланишини жиддий чеклайди.
Айни пайтда Эрон иқтисодиёти инфляция босими остида қолмоқда ва мамлакат АҚШ ҳамда Исроил билан ҳарбий тўқнашув фонида қўшимча босимга дуч келмоқда.