9−12 март кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

9−11-мартда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.

10−12-март кунлари ҳаво ҳарорати республика шимолида кечалари −7…−10, кундуз кунлари 0…-3 даражагача, қолган ҳудудларда 11−12-мартда кечалари 0…-3, кундуз кунлари +2…+5 даражагача пасаяди.