7 март куни Ўзбекистондаги метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Вазирлик чеклов ҳақидаги аввалги хабарида бунинг асосий сабаби сифатида газ босими пасайган вақтларда биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспортлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ (ёқилғи) билан узлуксиз таъминлаш эканини тушунтирган. Жамоат транспортининг барқарор ишлаши, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш устувор вазифа ҳисобланади.

«Шу боис, газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда метан заправкаларнинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан келишилади. Бу чора газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида амалга оширилади», — дейилади хабарда.