«Сетора» гуруҳига 1998 йилнинг март ойида — Тошкентдаги Глиэр номли мусиқий мактабда синфдош бўлган Феруза Латипова, Комила Хўжаева ва Лайло Галиева томонидан асос солинган.
Биринчи ёзилган қўшиғи «Севги қайдасан» бўлган гуруҳ 1999 йилда «Оҳим» номли илк альбомини тақдим қилган. 2000 йилда «Сен борсан» кейинги йилларда эса «Қора», рус тилида куйланган қўшиқлардан иборат «Бу ҳаёт» («Это жизнь») сингари альбомларни чиқарган. «Сетора» фаолияти давомида Шаҳноз, Руслан Шарипов, Тоҳир Содиқов сингари композиторлар билан ҳамкорлик қилган.
«Tarona Records» билан келишмовчилик туфайли 2005−2008 ва 2016−2017 йилларда «СеТанҳо» номи билан ижод қилган трио 2018 йилда «Сетора» лейблидан фойдаланиш ҳуқуқини қайтариб олган.
Сана муносабати билан Gazeta афсонавий «Сетора» гуруҳининг ашулалари асосида тест тайёрлади.