• Пн. Апр 13th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ Давлат департаменти Исроилга 151 млн долларлик авиабомбалар сотишни маъқуллади


АҚШ Давлат департаменти Исроилга 151,8 миллион долларлик авиация бомбаларини сотишни маъқуллади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, Исроил ҳукумати 12 мингта BLU-110A/B туридаги авиабомба сотиб олиш бўйича мурожаат қилган. Шартноманинг асосий пудратчиси Техас штатида жойлашган Repkon USA компанияси бўлади. Бомбаларнинг бир қисми АҚШ ҳарбий омборларидан етказиб берилиши режалаштирилган.

BLU-110A/B — вазни 1000 фунт (тахминан 454 килограмм) бўлган умумий мақсадли авиабомба ҳисобланади. У АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва денгиз пиёдалари томонидан кенг қўлланилади.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио бу қарорни «фавқулодда вазият» билан изоҳлади. Унинг таъкидлашича, вазият Исроилга мудофаа маҳсулотларини шошилинч тарзда сотишни талаб қилган.

Шу сабабли битим АҚШнинг Қурол экспортини назорат қилиш тўғрисидаги қонунидаги одатий тартиб – Конгресс кўриб чиқиши талабини четлаб ўтган ҳолда тасдиқланган.

2026 йил январь ойи охирида ҳам АҚШ Давлат департаменти Исроилга 6,5 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга учта йирик ҳарбий битимни маъқуллаган эди.

Улар – JLTV енгил тактик ҳарбий машиналари ва ускуналари (1,98 млрд доллар), AH-64E Apache ҳужум вертолётлари (3,8 млрд доллар) ҳамда қўшимча ҳарбий таъминот (740 млн доллар) кабиларни ўз ичига олган.

Бу қарор Яқин Шарқдаги кескинлик давом этаётган бир пайтда АҚШнинг Исроилга ҳарбий ёрдами кенгайиб бораётганини кўрсатмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *