• Вс. Апр 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Яқин Шарқдан ўзбекистонликларни қайтариш давом этмоқда


Яқин Шарқдаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш давом этмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди

Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди ёпиқ қолмоқда. Шунга қарамай, фуқароларимизни олиб келиш ишлари тизимли ташкил этилган.

7 март ҳолатига кўра, Мадина, Жидда ва Дубайдан жами 15 900 дан ортиқ юртдошимиз Ватанга қайтарилди.

Қатардаги фуқароларни Саудия Арабистони орқали олиб чиқиш чоралари кўрилмоқда.

Таъкидланишича, айрим туроператорлар форс-мажор ҳолатида мижозларини ташлаб қўйиш, суғурта мажбуриятларини бажармаслик ва вазиятни манипуляция қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Транспорт вазирлиги туроператорлар суғурта полиси асосида йўловчиларнинг меҳмонхона, транспорт ва эвакуация харажатларини қоплаши, ўз мажбуриятларини бажариши ва ҳукумат билан ҳамкорлик қилишни сўрамоқда.

Алоқа учун (24/7): «Ўзавиация» штаби: 781200072; 712000765. ТИВ Call-маркази: 971365151.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *