7 март соат 07:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонга жами 17 152 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.
Ўзбекистонликлар қуйидаги давлатлардан эвакуация қилинган:
- Саудия Арабистонидан — 14 502 нафар;
- Бирлашган Араб Амирликларидан — 2356 нафар;
- Қатардан — 218 нафар;
- Эрондан — 42 нафар;
- Баҳрайндан — 27 нафар;
- Ўмондан — 7 нафар.
Вазирлик матбуот хизмати ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич асосда амалга оширилаётганини қайд этган.
Айни пайтда қайтариш ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда.
