Ўзбекистонда 14 мартдан бошлаб метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич қайта тиклана бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилди.

Бугун, 13 март куни эса метан заправкалар фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.