• Вс. Апр 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Пентагон Эрон уруши пайтида журналистлар билан ишлаш услубини ўзгартирди


Пентагон Эрон билан боғлиқ уруш даврида оммавий ахборот воситалари билан ишлашда аввалги можаролар давридаги очиқроқ форматдан чекинган.

AFP агентлигининг ёзишича, ҳозирги ёндашувда риторика кўп, аммо тезкор ва батафсил маълумотлар кам, шунингдек асосий медиа воситаларига нисбатан кескин муносабат ҳам кузатилмоқда.

Нашрнинг эслатишича, Ироқ ва Афғонистондаги урушлар даврида журналистлар деярли ҳар куни ўтказилган брифингларда қатнашиш, айрим ҳолларда эса қўшинлар таркибида ишлаш имконига эга бўлган. AFP суҳбатлашган, АҚШ армиясининг собиқ полковниги ва жамоатчилик билан алоқалар соҳасида 20 йиллик тажрибага эга Стив Уоррен эса Пентагон ҳозир «аввалгидан ҳам камроқ ва қисқа мазмунли маълумот» бермоқда, деб баҳолаган.

Агентликнинг таъкидлашича, ҳозиргача бир қатор муҳим саволлар, жумладан АҚШ Эрондаги бошланғич мактабга берилган қонли зарба учун масъулми ёки Вашингтоннинг урушдан кейинги режаси қандай экани очиқ қолмоқда. Шу билан бирга, Reuters маълумотига кўра, Пентагон Миноб шаҳридаги мактабга берилган зарба юзасидан текширувни юқори босқичга олиб чиққан.

AFPнинг сўровига жавобан Пентагон матбуот котиби Кингсли Уилсон ОАВ «тан оладими-йўқми, жуда катта ҳажмда ахборот олаётганини» билдирган. Уилсон 2025 йил декабрь ойидаги брифингда ҳам анъанавий ОАВни танқид қилиб, Пентагон матбуот корпусидаги ўзгаришларни очиқ ҳимоя қилган эди.

Сўнгги кунларда Пентагоннинг ОАВга нисбатан чекловлари юзасидан танқидлар кучайган. The Guardian хабарига кўра, идора анъанавий журналистлар иштирокини қисқартириб, айрим брифингларда янги ва ҳукуматга мойил медиа вакилларига кўпроқ майдон берган.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *