Ўзбекистонда 14 март куни метан заправкалар соат 12:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Аввалроқ вазирлик 14 мартдан бошлаб метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилганди.
