• Вс. Апр 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Покистон Қандаҳор аэропорти яқинидаги ёқилғи омборларига авиазарба бергани айтилмоқда


Покистон ҳарбий авиацияси Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри аэропорти яқинида жойлашган Kam Air компаниясининг ёқилғи омборларига зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, ушбу омборлар фуқаро авиацияси ва БМТ самолётларини ёқилғи билан таъминлашда фойдаланилган. Шу боис ҳужум нафақат ҳарбий, балки фуқаролик авиацияси инфратузилмасига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

«Толибон» вакили Забиҳулло Мужоҳиднинг билдиришича, ушбу бомбардимонлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

TOLO News нашрига кўра, Толибон бунга жавобан Нангарҳор вилоятидаги Покистон чегара постларига ҳужум бошлаган. Тўқнашувлар Нангарҳорнинг Дурбобо тумани яқинидаги чегара ҳудудларида бошланган. Ҳозирча ҳужум тафсилотлари ва эҳтимолий қурбонлар ҳақида қўшимча маълумот берилмаган. 

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *