• Вс. Апр 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

IQAir Тошкент ҳавоси сифати ҳақида маълумот берди


14 март куни Тошкентда ҳаво сифати саломатлик учун зарарли даражага етди.

IQAir платформасидаги реал вақт маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 10:00 да пойтахтдаги ҳаво сифати индекси 151 AQIни ташкил этган ва у «Unhealthy» – зарарли тоифасида баҳоланган. Асосий ифлослантирувчи модда PM2.5 бўлиб, унинг концентрацияси 55,5 мкг/м³ қайд этилган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг йиллик тавсия этилган кўрсаткичидан 11,1 баробар юқори.

IQAir маълумотида Тошкент учун ҳаво ифлосланиши бўйича эҳтиёт чоралари ҳам келтирилган. Жумладан, очиқ ҳавода жисмоний фаолликни чеклаш, деразаларни ёпиб туриш, ташқарида ниқоб тақиш ва хона ичида ҳаво тозалаш ускуналаридан фойдаланиш тавсия этилган.

Ўзгидрометнинг атмосфера ҳавоси мониторинги платформасига кўра, Ўзбекистонда кузатувлар 26 шаҳардаги 66 та стационар пост ва 23 та автоматик станция орқали олиб борилади. Кузатувлар маҳаллий вақт билан кунига уч марта – 07:00, 13:00 ва 19:00 да амалга оширилади. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *