Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Феруза Рўзимбоевна Мадраҳимова Урганч давлат университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Феруза Мадраҳимова ушбу тайинловга қадар Урганч давлат педагогика институти ректори лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, ҳукумат қарори билан Рустамбек Расулович Тожиев Фарғона давлат техника университети ректори этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ректори лавозимида ишлаган.
