• Вс. Апр 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Машҳур кўча рассоми Бэнкси аслида кимлиги маълум бўлди


Дунёга машҳур аноним кўча рассоми Бэнкси тахаллуси ортида яширинган одам Робин Ганнингем бўлиб чиқди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз суриштируви асосида маълум қилди.

У сўнгги пайтларда Дэвид Жонс номи остида фаолият юритиб келган.

2000 йилда Бэнкси Ню-Йоркда Marc Jacobs реклама билбордини бўяб ташлагани учун ҳибсга олинган эди. Бу воқеа ҳақида рассомнинг собиқ менежери Стив Лазаридес сўзлаб берган, бироқ у аниқ жой ва вақтни очиқламаган эди. Reuters журналистлари Лазаридес томонидан эълон қилинган Ҳадсон-стритдаги ўша билборд сурати орқали воқеа тафсилотларини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Агентлик ушбу ҳибсга олиш билан боғлиқ полиция ҳужжатларини топди. Материаллар орасида рассомнинг ўз қўли билан имзолаган айбига иқрорлик хати бор бўлиб, унда Робин Ганнингем исми бир неча бор қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳали 2008 йилдаёқ Mail on Sunday газетаси Ганнингем — бу Бэнкси эканлиги ҳақида ёзган эди. Ўшанда шахси фош бўлганидан кейин Ганнингем расман ҳужжатларини алмаштирган ва ўзига янги исм — Дэвид Жонсни танлаган.

Бэнксининг энг машҳур асарларидан бири.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, айнан шу исм билан у 2022 йилда Massive Attack гуруҳи фронтмени Роберт Дел Ная ҳамроҳлигида Украина ҳудудига кирган (узоқ йиллар давомида айнан Дел Ная Бэнксининг ишлари муаллифи деган тахминлар ҳам мавжуд эди).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *