• Вс. Апр 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрон БАА аҳолисини уч порт ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақирди


Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг Жабал Али, Халифа ва Фужайра портлари ҳудудида яшовчи ва вақтинча бўлиб турган одамларга ушбу зоналарни зудлик билан тарк этиш буюрилди, деб хабар берди Эрон давлат телевидениеси.

Теҳроннинг иддао қилишича, мазкур порт иншоотларидан АҚШ ҳарбийлари бошпана ва база сифатида фойдаланмоқда. Шу муносабат билан ушбу объектлар «қонуний нишон» деб эълон қилинди ва яқин соатлар ичида зарбаларга тутилади, дейилади хабарда.

Маълумот учун: Жабал Али (Дубай) дунёдаги энг йирик ва муҳим савдо портларидан бири ҳисобланади. Унга зарба берилиши жаҳон иқтисодиёти ва нефт нархига кескин таъсир қилиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *