Ўзбекистонда 15 март, якшанба куни метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди, дея хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.

Фарғона водийсидаги заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади, дея қайд этди вазирлик.

Аввалроқ вазирлик 14 мартдан бошлаб метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилганди. Бироқ бир кун олдин ҳам улар соат 12:00 дан 16:00 гача ишлаши айтилди.