Ўзбекистоннинг Анқарадаги ва Истанбулдаги консуллари Туркия ИИВ Хавфсизлик бош бошқармаси Жамоат хавфсизлигини таъминлаш департаменти вакиллари билан учрашди.
Музокарада Туркия ҳудудида вақтинча ёки доимий бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бедарак йўқолган ватандошларни қидириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида томонлар йўқолган фуқароларни тезкор қидириш масалалари бўйича маълумот алмашишни кучайтириш, тегишли идоралар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш ва қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.
Шунингдек, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл фуқароларининг мурожаатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.