• Вс. Апр 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Пентагоннинг сунъий интеллектга асосланган уруш технологияси қандай ишлайди?


АҚШ Уруш вазирлиги ўзининг сунъий интеллектга асосланган жанг қилиш технологияси қандай ишлашини намойиш этди.

Maven Smart System (MSS) — Пентагоннинг Palantir компанияси томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллектли разведка дастури. Ушбу платформа ҳарбий маълумотларни бирлаштиради, уларни сунъий интеллект (СИ) ёрдамида таҳлил қилади ва қўмондонларга нишонларни тезроқ топиш, амалиётларни режалаштириш ҳамда қўшинларни бошқаришда ёрдам беради.

Видеодан скриншот

Тизим қандай ишлайди:

  • Маълумотларни йиғиш: Тизим юзлаб манбаларга — сунъий йўлдошлар, дронлар, радарлар ва разведка ҳисоботларига уланган бўлиб, маълумотлар оқимини бир вақтнинг ўзида қабул қилади.
  • Маълумотларни бирлаштириш: СИ барча тарқоқ маълумотларни ягона жанг майдони манзарасига айлантиради.
  • СИ таҳлили: Алгоритмлар техникаларни аниқлайди, ракета қурилмаларини топади ва душман ҳаракатини олдиндан айтиб беради.
  • Қарор қабул қилиш: Тизим қайси нишон устуворлиги ва қайси қуролдан фойдаланиш самарали эканлиги бўйича тайёр тавсиялар беради.
Видеодан скриншот
Видеодан скриншот

Илгари кунлаб вақт олган разведка таҳлили энди сонияларда амалга оширилмоқда. Пентагон MSS тизимини «армия мияси» ва келажакдаги «СИ-урушлари»нинг асосий қуроли демоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *