Тошкент шаҳри Олмазор туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ.
15-март куни соат 05:00 атрофида Себзор-Нурафшон кўчалари чорраҳасида Lacetti ҳамда Matiz транспорт воситалари тўқнашган. ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Тармоқларда тарқалган видеода Matiz устунга урилиб, ағдарилганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.