АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга катта зарар етказилганини айтиб, ҳатто Вашингтон ҳозироқ амалиётни тўхтатса ҳам, Теҳронга қайта тикланиш учун 10 йил ёки ундан кўпроқ вақт керак бўлишини билдирди.
Шу билан бирга, у ҳали уруш тугаганини эълон қилмаётганини ҳам таъкидлади.
Трамп сиёсий оқибатлар ҳақидаги саволга жавобан, бу масала барча учун муҳимлигини, аммо ўзи «тўғри қарор» чиқариши кераклигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, нефть нархининг бир неча ҳафта ёки икки ойга ошиши мумкинлигидан қўрқиб, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйиб бўлмайди.
«Мен нефть нархи 3–4 ҳафта ёки 2 ойга ошиб кетишидан хавотирланиб, Эронга ядровий қурол олиш ва бутун Яқин Шарқ ҳамда ундан ташқарини портлатиш имконини бера олмайман», – деган Трамп.