• Вс. Апр 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Аҳоли хонадонларидаги истиш печларининг миллий стандарти ишлаб чиқилади – лойиҳа


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тақдим қилган Президент қарори лойиҳасига кўра, маҳаллаларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Жумладан, олти ой муддатда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан газ ва муқобил ёқилғида комбинацион ишловчи, хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозланган, энергия тежамкор ва иситиш самарадорлиги юқори бўлган хамёнбоб иситиш печлари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун хавфсизлик талабларини белгилаган ҳолда миллий стандарт ишлаб чиқади ва уларни сертификатлаш тартибини тасдиқлайди.

Шу тариқа, миллий стандарт асосида хамёнбоб иситиш печлари лойиҳаси ишлаб чиқилади ва синовдан ўтказилади ҳамда печларни серияли ишлаб чиқариш қўйилади.

2027 йил 1 июлга қадар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан газлаштирилган аҳоли турар жойларини тўлиқ хатловдан ўтказиш таъминланади ҳамда тегишли норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган иситиш печларини истемолчилар ҳисобидан босқичма-босқич алмаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Белгиланишича, 2028 йил 1 январдан бошлаб «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан газлаштирилган аҳоли турар жойларида техник ва хавфсизлик стандартлари талабларига жавоб бермайдиган иситиш печлари алмаштирилмаган хонадонлар бўйича истеъмолчиларни газ тармоқларидан узиш чоралари кўрилади.

Бунда, Камбағал оилалар реестрига киритилган фуқароларга нисбатан газ тармоқларидан узиш чоралари субсидия орқали иситиш печлари алмаштирилгунга қадар вақтинча қўлланилмаслиги режалаштирилмоқда. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *