• Вс. Апр 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

НАТО Ҳурмуз бўғозини очиш масаласига аралашмайди


Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Ҳурмуз бўғозидаги транзитни тиклашда НАТОнинг ролини кўрмаётганини билдирди.

Унинг айтишича, НАТО бу йўналишда ҳеч қандай қарор қабул қилмаган ва бўғоз учун масъулиятни ўз зиммасига олиши ҳам кутилмаяпти. Вадефул бу ҳақда Брюсселда ЕИ ташқи ишлар вазирлари учрашуви олдидан айтган. 

Шу билан бирга, у Европа Иттифоқида Ҳурмуз бўғози бўйича алоҳида қадамлар муҳокама қилинаётгани, аммо ҳозирча аниқ қарор йўқлигини билдирди.

«Германия эса бу масалада ҳарбий эмас, дипломатик ечим тарафдори бўлиб қолмоқда», – деди Вадефул.

Германия ТИВ раҳбари Туркия ҳудудига Эрон дронлари ҳужуми кузатилган ва уларнинг НАТО ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб қолингани воқеалари фонида ҳам Яқин Шарқдаги воқеалар ҳозирча НАТОга бевосита таҳдид эмаслигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп НАТО давлатларини Ҳурмуз бўғозини очиқ сақлашга ёрдам беришга чақириб, акс ҳолда альянсни «жуда ёмон келажак» кутаётганини айтганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *