• Пн. Апр 13th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганда қурилиш бўлими бош архитектори қўлга олинди


Наманган туманида тадбиркордан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган бош архитектор ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Наманган тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги бўлими бош архитектори туманда фаолият юритувчи оилавий корхона раҳбаридан яшаш уйининг бир қисмида янги ташкил этаётган автомобилларни ювиш шохобчасининг лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, қурилиш ишларига қўйилган тақиқни бекор қилдириб бериши эвазига 1 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 500 АҚШ  долларини қўлга киритиб, ўз хизмат хонасида қолган 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *