Президент 7 апрелдаги қарори билан нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида гўшт маҳсулотлари импортчиларига давлат бюджетидан вақтинчалик субсидиялар ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Мазкур ҳужжат аҳолининг ушбу маҳсулот билан таъминланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

1 августга қадар мол ва қўй гўштини импорт қилувчиларга уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмми учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда компенсация тўланади.

Шунингдек, 31 декабрга қадар ҳаво транспорти орқали олиб кирилган наслдор қорамоллар қийматининг 10 фоизи, бироқ ҳар бир бош қорамол учун 4 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда компенсация қилинади.

Ушбу субсидияларни молиялаштириш Аграр соҳада тўловлар бўйича агентлик томонидан амалга оширилади.