• Пн. Апр 13th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Солиқдан қочиш ёки шунга тарғиб жиноят сифатида баҳоланиши керак – Алишер Қодиров


Бугун, 7 апрель куни Парламент Қуйи палатаси депутатлари «Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, «ҳарбий хизматчи ўзи ва оиласини ижтимоий ҳимояланганидан шубҳаланмаслиги керак»лигини ёзмоқда.

Депутат, ўз навбатида, шу мавзу атрофида фикр юритиб, ушбу Қонунни қабул қилиш давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини тақозо қилишига урғу беради ва бу харажатлар солиқлар ҳисобидан шаклланишини эслатади.

«Хотиржам яшашни истаган ҳамма даромадидан солиқ тўлаши шарт!

Ҳарбийлар тушунарли, туғилганимизда ювиб-тараб қўйган доя холадан бошлаб, ҳаммамизни албатта борадиган жойимиз — қабристонларни озода тутишга масъул амакигача солиқлар ҳисобига ҳақ олади ва даромадидан солиқ тўлайди.

Солиқдан қочиш ёки солиқ тўламасликни тарғиб қилиш бировнинг ҳақига хиёнат ва давлатга нисбатан жиноят сифатида баҳоланиши керак», – дейди Қодиров.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *