Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, адиб, шоир, публицист ва таржимон Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Ёзувчилар уюшмаси.
Қамчибек Кенжа 1946 йил 15 августда Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Гуркуров кишлорида туғилган, ТошДУнинг филология факултетини тугатган.
Унинг «Соғинч» (1975) дастлабки шеърий тўплами, «Яшил барг» биринчи ҳикоялар тўплами нашр этилган, «Кўнгил кўчалари» (1979), «Ишкинг тушса» (1981), «Орзумандлар» (1982), «Нотаниш гул» (1986), «Тоғ йўлида бир окшом» (1987), «Соҳилдаги сув париси» (1993), «Қизил гуллар» (1995), «Сохибжамол аёл сири» (1996), «Кулгибахш умр» (1997), «Бобурийлардан бири» (2000), «Бахт куши ёки ушалган орзулар» (2001), «Хамир учидан патир ёхуд кулча ҳикоялар» (2005), «Сайланма» (1-китоб, 2006) каби насрий ва шеърий асарлар ёзган.
Сафарномалар ёзган («Хинд сориға», «Буюклар изидан» ва бошқалар) ва Пушкин, Хейне, Петефи, Брюсов каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Уюшма ўзбек адабиётини ўлмас асарлари билан бойитган серқирра адиб, юзлаб қаламкашларнинг жонкуяр устози, Андижон адабий муҳитининг устунларидан бўлган Қамчибек Кенжанинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.