• Пн. Апр 13th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистоннинг БААдаги янги элчиси тайинланди


Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига асосан Умид Рустамович Шодиевни Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидланганишича, ушбу масала Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари билан ўзаро ишончга асосланган муносабатларини яна-да мустаҳкамлаш ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Сенаторлар ушбу номзод ташқи сиёсат соҳасида чуқур билим ва амалий кўникмаларга ҳамда мамлакатимиз миллий манфаатларини халқаро майдонда муносиб ва самарали тарзда илгари суриш салоҳиятига эга эканини алоҳида таъкидладилар.

Муҳокама натижаларига кўра Умид Рустамович Шодиев Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *