Андижон шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси эътиборсизлик оқибатида йўлакда турган ёш болаларни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 апрель куни соат 18:47 ларда Андижон шаҳар «Ҳамдўстлик» МФЙ, Мустақиллик кўчасида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Д.М. ўзининг Cobalt русумли транспорт воситасида турар жой даҳасидан ҳаракатланиб келаётиб, эътиборсизлик оқибатида ушбу жойда турган икки нафар вояга етмаган болаларни уриб юборган.

Вояга етмаган болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига шифокорлар кўригига жўнатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходими томонидан вояга етмаган болаларнинг олган тан жароҳатларини даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув ишлари бошланган.