• Пн. Апр 13th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Маданий мерос агентлиги директорига биринчи ўринбосар тайинланди


Маданий мерос агентлиги директорига биринчи ўринбосар тайинланди. 

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Нажимов Элмурод Иқболжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Мазкур тайинлов муносабати билан ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Турсунали Қўзиев бошқа ишга ўтиши сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Элмурод Нажимов 1992 йил Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. Тошкент Ахборот технологиялари университети (бакалавр) 2016 йил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Бизнес ва бошқарув республика олий мактабини (магистр) 2020 йилда тамомлаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *